Аввалроқ ижтимоий тармоқда метрода поезд эшикларини ёпмасдан ҳаракатлангани ҳақида хабар тарқалди. Метрополитен маъмурияти ҳолатга изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 февраль куни соат 08:55 лар атрофида "Пахтакор" бекатидан ҳаракатланган 6-сонли ҳаракат таркибининг вагон ешикларидан бирида носозлик ҳолати кузатилган.
Шу боисдан, ҳаракат таркиби кейинги бекатга етиб келганида машинист томонидан текширилган. Натижада, вагон ешигининг ариқчасига йўловчилардан бирининг ручкаси тушиб қолгани аниқланган ва бу эса вагон ешиклари ёпилишига тўсқинлик қилган.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳаракат таркиби соз ҳолатда ҳаракатланмоқда.