Поиск
RUUZ

Общество

Ўтган йили Ўзбекистонда 80 нафарга яқин инсон ёнғин қурбони бўлди

2023 йил давомида мамлакатда 10 мингдан ортиқ ёнғин ҳодисаси юз берди.

60views0replies
0

UzNews.uz

2023 йилда 10 204 та ёнғин ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Сенат йиғилишида маълум қилинди. 
Қайд этилишича, юз берган ёнғинлар натижасида 251 нафар фуқаро жабрланган, шундан 79 нафари вафот етган, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга 270,4 млрд сўмлик зарар етказилган.
Шундан фақатгина 2023 йилнинг ўзида тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда 797 та ёнғин содир бўлган.
"Бугунги кунда айрим фуқароларимиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билмаслиги, аксарият ҳолларда ушбу қоидаларга эътиборсизлик билан қараши ва масъулиятсизлик билан ёки юзаки ёндашиши, шунингдек, амалдаги қонунчиликда қонунбузилиш ҳолатлари учун енгил маъмурий жазо чоралари белгиланганлиги йирик ёнғинлар содир бўлишининг асосий сабабларидан бўлмоқда", - дейилади хабарда.
Шу боис Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан муҳокама қилинаётган қонун ишлаб чиқилди ва парламентга киритилган.
Қонун билан МЖтКга ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш ёнғин чиқишига олиб келганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгилашни, шахсларнинг эҳтиётсизлиги ёки ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда бундай шахсларни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мажлис сўнггида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
60views0replies
0

Комментарии