Жорий йилнинг 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш.С. ўзининг иш юритувидаги ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а" банди ва бошқа моддалари билан айбланган судланувчи О.С.га енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, судланувчининг отаси В.С.дан 2 000 АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланди, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов.
Олий суд Пленумининг бугун ўтказилган мажлисида Бош прокурорнинг жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш.С.ни ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилиб, розилик берилди.