• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 31 января 2024

"Ташаббусли бюджет"да бир киши бир маротаба овоз бера олади

"Ташаббусли бюджет"нинг илк мавсуми учун жами 3 трлн сўм маблағ ажратилмоқда.

393
0
UzNews.uz

Жорий йил 1 февралдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг бу йилги дастлабки мавсумига старт берилиши ҳақида хабар берган эдик.

"Ташаббусли бюджет"нинг илк мавсуми учун жами 3 трлн сўм маблағ ажратилмоқда. Ҳар битта ташаббус учун максимум 1 млрд 360 млн сўм маблағ сўраш мумкин.

Овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида "Бир фуқаро – бир овоз" тизими жорий этиладиган бўлди.

Унга кўра, номида нечта сим-карта бўлишидан қатъи назар 1 киши фақат 1 маротаба овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бу орқали овозлар сонини сунъий кўпайтиришга чек қўйиладиган бўлди.

Шунингдек, бундан буён "Ташаббусли бюджет" доирасидаги лойиҳалар ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга қабул қилиш тартиби жорий этилиши кутилмоқда. Бу орқали ишни сифатсиз топширадиганларга қарши курашилади.

393
0