Поиск
RUUZ

Общество

Термизда ўз фарзандини уриб, шавқатсиз муносабатда бўлган отага маъмури иш қўзғатилди

Ота 4 ёшли ўғлига ҳар куни дўконга олиб, ўйинчоқлар олиб беришни cўрагани сабаб шавқатсизларча муносабатда бўлди.

276views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, Термизда ота ўз ўғлига шавқатсиз муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалиб, ҳолат прокуратура назоратига олингани ҳақида хабар бергандик.
Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида 4 ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган. 
Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 41 (Ҳақорат қилиш) ва 59-2 (Оилавий (маиший) зўравонлик) моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиши ва тўпланган ҳужжатлар судга юборилиши таъминланди.
276views0replies
0

Комментарии