Бугун ИИВ генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда полковник Тимур Исмаилов Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Полковник Тимур Исмаилов тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, вилоят ИИБнинг аввалги бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинлангангани ҳақида хабар берган эдик.