• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 31 января 2024

Ўзбекистон илк бор ММА бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Таъкидланишича, бундай мусобақа Марказий Осиёда биринчи маротаба ташкил этилмоқда.

431
0
immaf.org

Бугун, 31 январь куни Халқаро аралаш жанг санъатлари (IMMAF) федерацияси президенти Керрит Браун, ташкилот бош ижрочи директори Денсин Уайт ва Осиё қитъаси директори Виссам Аби Надер иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Анжуманда Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, Мудофаа вазири ўринбосари Алишер Норбаев ва МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов ҳам иштирок этган.

Анжуман давомида 2024 йилда Ўзбекистонда илк бор ММА бўйича ҳаваскорлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилиши расман эълон қилинди.

Қайд этилишича, бундай мусобақа Марказий Осиёда илк бор ташкил этилади.


431
0