Поиск
RUUZ

Общество

Халқаро қидирувда бўлган икки нафар ўзбекистонлик Туркиядан экстрадиция қилинди

Қўлга олинганлар фирибгарлик ва катта миқдордаги пулларни ўзлаштиришда айбланмоқда.

200views0replies
0

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги

Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик фирибгарлик содир этган ўзбекистонлик шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Жумладан, 59 ёшли Фахриддин Шакарбоев 2022 йилдан буён, 32 ёшли Хумоюнбек Мардонов эса 2018 йилдан фирибгарлик йўли билан катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирганликда айбланиб, қидирувда бўлган.
Қайд этилишича, ҳар икки фуқаро жорий йилнинг 12 январ куни Истанбулда қўлга олинган. Улар Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
200views0replies
0

Комментарии