• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 31 января 2024

Қишнинг сўнги ойида ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда

"Ўзгидромет" февраль ойи учун об-ҳавонинг дастлабки прогнозини эълон қилди.

3521
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йил февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиб, +2...+4 даражани, шимолда -2...+1 даражани, жанубда +6...+8 даражани ташкил этади. 

Февраль ойининг боши нисбатан совуқ бўлади. Биринчи беш кунликда ҳаво ҳарорати асосан кечалари -5...0 даража, кундуз кунлари +2...+7 даража, баъзи жойларда -2...0 даражагача бўлади. Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1 февраль ва 4 февраль кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида бўлиб ўтади.

Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечалари 0...+5 даражагача, кундуз кунлари +8...+13 даражагача кўтарилади. 7-8 февраль кунлари асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Кейинчалик, ойнинг охиригача, ҳарорат кечаси +2...+7 даражадан -7....-2 даражагача, кундуз кунлари +13...+18 даражадан +2...+7 даражагача, шимолда кечалари 0...+5 даражадан -12...-7 даражагача, кундуз кунлари +11...+16 даражадан 0...+5 даражагача ўзгариб туради.

Февраль ойида ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

3521
0