"Flynas" авиакомпаниясининг Жидда — Олмаота йўналишида учаётган XY 675 йўловчи рейси Олмаота шаҳрида ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўриш масофаси 200 метр) туфайли Тошкент халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
“Самолёт Тошкентга маҳаллий вақт билан соат 10:41 да келиб қўнди. Борт яқин соатларда ўз манзил аэропортига учиб кетиши кутилмоқда”, -дейилади хабарда.