Поиск
RUUZ

Туризм

FlyDubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учадиган рейси бир кунга кечиктирилди

Йўловчилар авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган.

62views0replies
0

Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports хабарига кўра, FlyDubai авиакомпаниясининг Тошкент вақти билан соат 04:00 да учиши белгиланган FZ1942 (Тошкент – Дубай) рейси техник сабабларга кўра 24 соатга кечиктирилди. 
Ушбу рейснинг барча йўловчилари авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, FZ1942 рейси 2024-йил 1 февраль Тошкент вақти билан соат 04:30 га кўчирилди.
"Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан олиш мумкин. Шунингдек, парвоз ҳолати ҳақидаги маълумотларни "Узбекистан Airports"нинг расмий веб-сайти ва мобил иловаси орқали олиш мумкин", - дейилади хабарда.
62views0replies
0

Комментарии