Ўзбекистонда жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун электрон санкция бериш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда 2024 йилги давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
Унга кўра, жиноят ишлари доирасида айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, тинтув ўтказиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш бўйича “электрон санкция” бериш тартибини жорий этилади. Аммо, давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа маълумотлар билан боғлиқ ишларга санкция берилмайди.
Қайд этилишича, бундай таклиф Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан берилган.
Маълумот учун, Давлат дастури лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 14 февралгача давом этади.