Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда қизни турмушга чиқишга ундаган йигит қамоққа олинди

Қиз аввал ҳам бу бўйича омбудсманга шикоят қилган, аммо, йигит ўз мақсадидан қайтмасдан қизга босим ўтказишда давом этган.

385views0replies
0

t.me/Bolalar_ombudsmani

Аввалроқ, Болалар омбудсманига Шахрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қиз Болалар омбудсманига мурожаат қилиб, бир йигит унга турмушга чиқишига ундаб, турли шаклда босим ўтказиб келаётганини айтгани ҳақида хабар берилганди
Болалар омбудсманининг хабар қилишича, 29 январь куни М.М. Болалар омбудсманига такроран мурожаат қилиб, ҳимоя ордери берилган бўлсада, ўша йигит унга тазйиқ ва руҳий босим қилишни давом этаётганлигини баён этган. 
29 январь куни О.Б. бундай ҳаракатлари учун маъмурий тартибда ушланиб, бугун, 30 январь куни Жиноят ишлари бўйича Шахрисабз шаҳар суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 206 (1) моддаси (тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан 10 суткага маъмурий қамоққа олинди.
385views0replies
0

Комментарии