Поиск
RUUZ

Спорт

Осиё кубоги: Ўзбекистон МТЖ Таиландн мағлубиятга учратди — видео

Ўзбекистонликлар чорак финал босқичида мусобақа мезбони Қатар миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

79views0replies
0

t.me/FAUzbekistan

Бугун, 30 январь куни футбол бўйича Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати нимчорак финал босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон МТЖ рақибларини 2:1 ҳисобда мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Ўйиннинг 37-дақиқасида Азиз Турғунбоев Тайланд дарвозасига тўп киритиб, терма жамоани олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, Сарачат Супачок 58-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, Аббос Файзуллаев 65-дақиқада якуний голни киритди. Шу тариқа ўзбекистонликлар Осиё кубогининг чорак финалига йўл олди.
Ўзбекистон МТЖ чорак финалда Қатар билан баҳлашади. Ўйин 3 февраль куни соат 20:30 да бошланади.
79views0replies
0

Комментарии