• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 30 января 2024

Осиё кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг Таиландга қарши бошланғич таркиби маълум бўлди

Асосий таркиб аъзоси бўлган Отабек Шукуров касал бўлиб қолганлиги сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборади.

321
0
ЎФА

Бугун, 30 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд терма жамоасига қарши нимчорак финалда баҳс олиб боради. Жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Таиландга қарши қуйидаги таркибни майдонга тушуришини маълум қилди.

Асосий таркиб: Ўткир Юсупов, Фаррух Сайфиев, Рустам Ашурматов, Диёр Ҳолматов, Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Остон Урунов, Умарбек Эшмуродов, Азиз Турғунбоев, Аббос Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов.

Заҳира: Нематов, Эргашев, Ҳамралиев, Искандеров, Насруллаев, Болтабоев, Абдиқолиқов, Абдуллаев, Эркинов, Умаров, Амонов, Абдираҳматов.

Асосий таркиб футболчиси ҳисобланган Отабек Шукуров эса тумов касаллигига дучор бўлиб, унда юқори ҳарорат кузатилаётганлиги сабабли бугунги ўйинда майдонга туша олмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев Австралияга қарши учрашувда оёғидан олган жароҳати сабабли Сергеев учун ушбу мусобақа ўз якунига етди.

321
0