Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарёдаги АЁҚШнинг сифатсиз бензини автомобилларга 100 млн сўмдан кўп зарар етказди

АЁҚШда 10 730 литр сифатсиз бензин сотилгани сабаб 12 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига зарар етказилганлиги аниқланган.

68views0replies
0

Прокуратура департаменти

Мирзаобод туманидаги АЁҚШда сифатсиз автобензин ёқилғиси сотилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди. 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод тумани бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “I.P.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текширув ҳужжатлари ўрганилганда ушбу АЁҚШда 10 730 литр АИ-92 маркали автобензиннинг октан сони бўйича сифат кўрсаткичи давлат стандарти параметрларига мос келмаслиги, шунингдек МЧЖ томонидан мижозларга сифатсиз ёқилғи сотилганлиги натижасида 12 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига 103,2 млн сўм моддий зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
68views0replies
0

Комментарии