Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ҳаво, сув ва атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражаси бўйича ҳудудлар рейтинги жорий этилади

Президент ҳар бир туман ва шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича бош режа ишлаб чиқиш, ҳар бир ҳудуднинг экологик рейтингини эълон қилиш бўйича топшириқ берди.

147views0replies
17

UzNews.uz

1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф муҳитни ифлосланиш даражасига қараб тузиладиган рейтинги жорий қилинади. Бу ҳақда президент видеоселекторда маълум қилди. 
Қайд этилишича, 2020 йилдан буён ҳудудларда 22 мингта янги саноат корхонаси ишга тушди, бу даврда қарийб 250 минг янги уй-жойлар қурилган. Бугунги кунда саноат корхоналари ва автомобиллардан атмосферага йилига 2 миллион тоннадан зиёд ифлослантирувчи моддалар чиқмоқда.
Айниқса, пойтахтда, Олмалиқ, Нурафшон, Оҳангарон, Ангрен, Бекобод ва Қувасой шаҳарларида ҳаводаги ифлослантирувчи моддалар миқдори бошқа ҳудудларга нисбатан анча кўп.
Ҳудудлардаги айрим корхоналарда ҳалигача 10 йилдан ортиқ ишлатилаётган чанг-газ тозалаш ускуналари мавжудлиги қайд этилди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва иқлим ўзгариши вазирлигига ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга:
- жойларда экологик вазиятни яхшилаш бўйича ҳар бир туман ва шаҳарнинг “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш;
- йил якунида ҳудуд ва тармоқларнинг экологик рейтинги ва экологик паспортини эълон қилиб бориш топширилди. Натижалари бўйича ҳокимлар аҳолига мурожаат қилиши белгиланди.
147views0replies
17

Комментарии