Поиск
RUUZ

Общество

Жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак — президент

Шавкат Мирзиёев раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шартлигини билдирди.

215views0replies
21

president.uz

Шавкат Мирзиёев айни вақтда ўтказаётган йиғилишда Тошкент шаҳрида тирбандлик катта муаммога айланиб бораётгани қайд этди. 
Айрим кўчаларда иш кунлари ўртача 7-9 баллик, баъзан 10 баллик тирбандликлар кузатилмоқда, баъзиларига 2 карра кўп юклама тушмоқда. Оқибатда, куннинг тиғиз пайтида манзилга бориш учун 2 баробар кўп вақт сарфланмоқда.
Бош вазир ўринбосари А.Раматов, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигига тизимли ёндашган ҳолда тирбандликлар муаммоси бўйича таклифларни шакллантириш ва Президентга тақдимот қилиш топширилди.
"Шаҳарсозлик ва йўл ҳаракатига масъул барча бўғиндаги раҳбарлар "Шаҳар – пиёдалар учун” деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт.
Бунда, жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши керак", - деди президент.
215views0replies
21

Комментарии