Ўзгидромет хабарига кўра, бугун республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати олдинги кунга нисбатан пасаяди ва +2...+7 даражадан юқори бўлмайди, республика шимолида -5...-3 даража бўлади.
Эртага республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик жадаллиги ва эҳтимоли камаяди. Кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик, шарқий ҳудудларда эса (Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида) асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фақат республиканинг жанубида шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси -5...0 даражани, кундузи +2...+7 даражани, шимолда кечаси -13...-8 даражани, кундузи -5...0 даражани ташкил этади.
31 январь-1 февралда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва Фарғона водийси вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари -5...0 даражагача, кундуз кунлари 0...+5 даражагача, шимолда кечалари -15...-10 даражагача, кундуз кунлари -3...+2 даража атрофида бўлади.
Тошкентда сешанба ва чоршанба кунлари бироз ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30 январда кечаси +1..+3 даража, кундузи +4...+6 даража, 31 январда кечаси -2...0 даража, кундузи +3...+5 даража бўлади.
1 февралда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси -3...-1 даражани, кундузи +3...+5 даражани ташкил этади.