Адиз Музаффарович Бобоев ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.
Адиз Бобоев мазкур тайинловга қадар иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.