Поиск
RUUZ

Общество

Туркияда 8 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик фирибгар аёл қўлга олинди

У Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.

943views0replies
0

t.me/istanbul2020Boshkonsulxona

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, 2016 йилдан буён қидирувда бўлган 1957 йилда туғилган Рита Халилова Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қўлга олинган. 
У фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, қидирувга берилган. Бугун Рита Халилова Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.
Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.
943views0replies
0

Комментарии