Поиск
RUUZ

Общество

Оилада аёлни уриб, яна унинг ўзини айбдор бўлгани ҳақида видео ишлаган блогерлар қамалди — видео

Икки Insta-блогер оилада аёл калтак еса ҳам чидаб, яшаши кераклигини кўрсатиб, видео ишлашди. Суд мазкур видео сабаб уларга жазо тайинлади.

953views1replies
0

Видеодан кадр

Бир неча кун аввал Instagram'да ибратли видеороликлар ишловчи икки блогер эр ўз хотинини ургани, аёлнинг дадаси эса бунга чидаш кераклигини айтгани ҳақида видео ишлаб, мазкур видео тарқалди. Ижтимоий тармоқда мазкур видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Олий суд Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур икки блогерга нисбатан суд жазо тайинлаган.
Қайд этилишича, 2024 йил 27 январь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Ш.О.ва Р.А. (блогерлар) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, суднинг қарори эълон қилинган.
Улар МЖтКнинг 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш), 189-2-моддаси (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
953views1replies
0

Комментарии