• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 27 января 2024

Фарғонада сув таъминот назоратчисини ҳақорат қилган эркак 10 суткага қамалди

Назоратчи аёл ҳуқуқбузар яшайдиган хонадонга ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорликни унидирш мақсадида борган.

332
0
Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида чимлик сувидан қарзи бор истеъмолчи, қарзни тўлашни сўраб келган "Ўзсувтаъминот" ходимасини ҳақоратлагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 январь куни "Фарғона сув таъминот" МЧЖ Қувасой шаҳар филиали назоратчи ходими Б.С. (аёл) Чўлпон МФЙ Кўктерак кўчаси 37-уйнинг ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорлигини унидирш учун борган вақтида шу уйда яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро А.Г. уни жамоат жойида ҳақорат қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан А.Г.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий хужжатлар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Қувасой шаҳар судига юборилган.

Суд фуқаро А.Г.га нисбатан юқоридаги моддага асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

332
0