Фарғона вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда 1962 йилда туғилган А.Т. жиноий шериги 1974 йилда туғилган Н.М.лар бир гуруҳ бўлиб қимор ва таваккалчиликка асосланган хўроз ўйини ташкил қилиб, ушбу жиноий фаолиятга яна 3 нафар шахсларни шерик қилиб, Фарғона шаҳар, Мустақиллик МФЙда 400 нафар иштирокчиларни жалб қилган ҳолда "Хўроз уруштириш" учун шароит яратиб, иштирокчиларнинг ҳар биридан 50 минг сўмдан пул йиққан вақтда ушланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
"Тадбир давомида кассадан 84 млн 356 минг сўм, 3 минг 750 АҚШ доллари, 8 минг 741 Қирғизистон соми, қимор ўйинга келган шахслардан 14 миллион сўм пуллар, 14 дона хўроз, ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди", - дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.