• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 26 января 2024

Бельгиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган Бельгия элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди.

364
0
ТИВ

2024 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Бельгия Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Марк Михелсон билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, кўп томонлама тузилмалар йўналишидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган.

“ТИВ раҳбари ўринбосари Элчининг самарали фаолиятини қайд этиб, унинг Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолайди. М.Михелсон, ўз навбатида, Бельгия Элчиси сифатидаги фаолияти доимий қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирди”, — дейилади хабарда.

364
0