• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 26 января 2024

Андижондаги буюм бозорида содир бўлган ёнғин ўчирилди — видео

Ёнғинни ўчириш учун 20 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.

305
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 23:30 да Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган Асака авторураргоҳида ташкил этилган буюм бозорида ёнғин содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати расмий малумот берди.

Қайд этилишича, Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозори ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида соат  23:30 да ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.

"Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда",- дейилади хабарда.

305
0