• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 января 2024

Тошкентда канатли жамоат транспорти ташкил этилади

Лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлади.

1029
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Жорий йил 23 январ куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация "Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd" компанияси вакиллари билан учрашди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Учрашувда "Toshkent invest kompaniyasi" AJ ва "Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd" ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди. Лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлиб, жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши режалаштирилган, уларнинг тавсиялари ва таклифлари "Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd" лойиҳа офисига юборилади. Компания, ўз навбатида, унинг амалга оширилишини ва операцион бошқарувини таъминлайди.

"Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd" Хитой ва Швейцариянинг "Bartholet Maschinenbau AG" компанияси ўртасидаги қўшма корхона бўлиб, канат йўллари, истироҳат боғлари, машинасозлик ва ёритиш ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.

Суратда компания мутахассислари томонидан шаҳар ривожи, аэропорт ва Экспомарказининг ишга туширилиши, шунингдек, бўлажак халқаро тадбирларни ҳисобга олган ҳолда транспорт ҳолатини ўрганиш асосида таклиф этилган лойиҳалар намуналари кўрсатилган.

1029
0