• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 января 2024

Қорақалпоғистонда ичида автомобиллар бўлган автосалон ёниб кетди — видео

ФВВ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

643
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистонда автосалонида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 24 январь куни соат 20:17 да Қорақалпоғистон Беруний тумани “Шаббаз” ОФЙ Тўрткўл шох кўчасида жойлашган электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:48 да ўраб олинган ва соат 21:08 да ўчирилган. Ёнғин натижасида автосалоннинг 90 кв.м. майдонда том қисми ва бир дона "BYD" русумли автомобиль ёниб зарарланган.

Ёнғин сабаб ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

643
0