Поиск
RUUZ

Криминал

Колонияда жазо ўтаётган маҳкум ноқонуний равишда 28,5 минг доллар олгани учун қўлга олинди — видео

Эркак икки шахс билан тил бириктириб, тадбиркорга тендер савдоларисиз тўғридан-тўғри ғолиб бўлишни ваъда қилган.

1435views0replies
0

ДХХ

Пойтахтнинг Яккасарой туманида ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган ва Жиззах шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган, жиноий тил бириктирган шахслар қўлга олинди.
Маълум бўлишича, қўлга олинганлар қурилиш ташкилоти раҳбарига юқори мартабали танишлари орқали Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида ичимлик суви тармоғини ётқизиш лойиҳаси бўйича тендер савдоларисиз ғолиб чиқишга ёрдам беришни таклиф қилган.
Ўз хизматлари учун объект қийматининг 6 фоизи, яъни 4 миллиард 350 миллион сўм талаб қилишган. Улар керакли сумманинг 29 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган 44-сонли колония-манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкумнинг ҳам ноқонуний хатти-ҳаракатлари содир этилгани маълум бўлди.
У юқоридаги сумманинг 28,5 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖПКга кўра, манзил колонияда жазони ўтаётган айрим маҳкумлар бориб кўриш чоғида колония ҳудудини тарк этиш, шунингдек, ҳудуддан ташқарида яшаш ҳуқуқига эга.
1435views0replies
0

Комментарии