• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 24 января 2024

Қашқадарёда Хитойнинг йирик компаниялари ҳамкорлигида компьютер қурилмалари ишлаб чиқарилади

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Shenzhen T.D.S Electronic Technology ва халқаро Intel компаниялари билан келишувга эришди.

265
0

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги делегацияси Хитойнинг Шенжен шаҳридаги компьютер технологиялари йўналишидаги йирик компаниялар Shenzhen T.D.S Electronic Technology ва халқаро Intel компаниялари ҳамкорлигида Қаршидаги эркин иқтисодий зонада моноблок, ноутбук, она платалар, видеокарталар ва бошқа компьютер қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 30 миллион доллар бўлиб, унда йиллик 1 миллиондан ортиқ маҳсулотлар ва қурилмалар ишлаб чиқарилади.

2024 йилнинг 4-чорагида ишга туширилиши режалаштирилган инвестициявий лойиҳада 120 киши иш билан таъминланиши кутилмоқда. Аксарият ходимлар Хитойда ва хитойлик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда малака оширади.

265
0