Поиск
RUUZ

Политика

Россия ТИВ россиялик тарихчининг ўзбеклар инқилобгача бўлмаган, деган сўзларига жавоб берди — видео

Рус тарихчиси Михаил Смолин айрим халқларнинг шаклланиши ва Марказий Осиё давлатларининг ташкил топиши ҳақида фикр билдирди.

1137views0replies
0

Видеодан кадр

Куни кеча НТВ телеканалидаги теледастурда рус тарихчиси Михаил Смолин Марказий Осиё минтақасида айрим халқларнинг шаклланиши ва замонавий давлатларнинг шаклланиши ҳақидаги фикрини билдирди.
"Қаранг, Қозоғистон қандай пайдо бўлди? Дастлаб у РСФСР таркибида Казаклар Республикаси деб аталган. Яъни, қозоқлар умуман йўқ эди, кейин Қозоғистон ССР таркибида Қирғизистон Автоном Совет Социалистик Республикаси ташкил этилди. Масалан, ўзбеклар инқилобгача бўлмаган. Бундай этник ном йўқ эди. Марказий Осиё халқларидан бир қанчасини олиб ўзбекларни яратишди. Озарбайжонлар кимлар, бундай миллат йўқ", — деди Михаил Смолин теледастур чоғида.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова тарихчи Михаил Смолиннинг баёнотларига изоҳ берди.
"Юқоридаги жирканч гаплар соф субъектив хусусиятга эга бўлиб, ҳозиргина айтиб ўтилган воқеликка ҳеч қандай алоқаси йўқ ва у ерда нима айтилган бўлса муаллифнинг виждонига боғлиқ", — деди М.Захарова.
Шунингдек, Россия ва Марказий Осиё республикаларини умумий тарих, яқин инсоний ва гуманитар алоқалар, савдо-иқтисодий ва ишбилармонлик алоқаларини бирлаштириб туришини таъкидлади. Бизнинг ҳамкорлигимиз, стратегик шериклигимиз ва аксарият ҳолларда иттифоқдошлигимиз бир-бирига ҳурмат ва маданиятлар мулоқотига асосланган бўлиб, ўзининг тарихий чуқурлиги ва бутун инсоният учун қадрли мевалари билан бойитади, дея қўшимча қилди Мария Захарова.
1137views0replies
0

Комментарии