Маълум бўлишича, воқеа пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. 23 ёшли судланувчи мобил илова орқали такси чақириб, 23 ёшли ҳайдовчини кимсасиз жойга бошлаб борган. У ерга етиб борганидан сўнг, судланувчи йигит машинанинг орқа ўриндиғига ўтиб, ҳайдовчига 10 марта пичоқ урган. Ҳайдовчи олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, судланувчи ва ҳайдовчи аввалдан бир-бирига таниш бўлмаган. Судланувчидан нима сабабдан бу ишга қўл ургани сўралганда жаҳс устида содир этганини айтган.
“Оилада ёлғиз ўғилман. Оиламнинг боқувчисиман. 16 млн сўм қарзим бор эди. Ўша куни жаҳлим чиқиб турганди. Пичоқ олиб кўчага чиқиб кетган. Такси чақириб, ўз айбим билан унга пичоқ урдим”, — дейди судланувчи.
ЖИБ Яккасарой туман судида мазкур иш юзасидан суд ҳукм чиқарди. Унга кўра, 23 ёшли судланувчи ЖКнинг 97 (қасддан одам ўлдириш) ва 164 (босқинчилик) моддалари билан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.