Аввалроқ, боғча мудирининг 15 ёшли ўғли Чилонзор туманидаги 230-сонли мактабгача таълим муассасасининг тўрт нафар тарбияланувчисига тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 119-модда (жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) 25-модда (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноятга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
23 январ куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида вояга етмаган Х.Ш.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб ҳукм ўқилди.
Суд 2008 йилда туғилган Х.Ш.ни ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни ғайритабиий шаклда мажбурлаб қондириш) билан айбдор деб топди. У 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Йигит тайинланган жазони тарбия колонияларда ўтайди.