• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 21 января 2021

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари бир ойда $2 млрдга ўсди

Олтин-валюта захиралари ўсишига олтин захирасининг кескин ўсиши сабаб бўлган.

1256
0
Иллюстрация / tanea.gr

1 январь ҳолатига республиканинг ялпи олтин-валюта захиралари $34,9 млрдни ташкил қилди. Шундан $14,3 – хорижий валютадаги активлар, $20,2 млрд монетар олтин шаклида.

Марказий банк маълумотларидан ўтган ойга нисбатан ушбу кўрсаткич $2 млрдга ошганини кўриш мумкин.

Йил бошидан бери олтин-валюта захираси кескин ўсган. 2020 йил 1 декабрь ҳолатига олтин-валюта захираси ҳажми $18,5 млрдни ташкил қилган бўлса, жорий йил 1 январига бу $20,2 млрдга етган.

Айни пайтда Ўзбекистон захирасида 332,8 тонна олтин бор.

Хорижий валютадаги захиралар сезиларсиз тарзда ошган. Ўтган ойга нисбатан хорижий валюта ҳажми $245,4 млнга кўпайган.

1256
0