Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Хитойга етиб борди — фото

Давлат раҳбарини Хитой маданият ва туризм вазири ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.

197views0replies
19

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитойга келди. Икки давлат байроқлари билан безатилган “Шоуду” халқаро аэрпортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлат раҳбарини ХХР маданият ва туризм вазири Сунь Ели ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ эртага, 24 январь куни Ўзбекистон етакчиси ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ҳамда Хитойнинг расмий шахслари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
197views0replies
19

Комментарии