Жорий йилнинг 23 январь соат 13:00 дан 26 январь соат 24:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчаси бўйлаб замонавий йўл ётиқ чизиқларини чизиш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари Мингбулоқ, Ғазалкент кўчаларига Темур Малик кўчаси орқали боришлари мумкин.