Поиск
RUUZ

Происшествия

Кеча тунда Олмаотадаги зилзила оқибатида 44 киши жароҳатланди — видео

23 январга ўтар кечаси тунда Олмоаотада 5 баллик зилзила сезилди. Кўплаб фуқаролар уйларидан қочиб кўчага чиқишди. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.

711views0replies
0

Видеодан кадр

Кеча кечқурун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида зилзила оқибатида 44 киши жабрланди. Бу ҳақда мамлакат ССВ хабар берди.
Қайд этилишича, шифохонага мурожаат қилганлар енгил ва ўртача оғирликдаги бошнинг кўкариши, шилиниши, оёқ-қўлларининг қайрилиши каби турли кўринишдаги жароҳатлар олишган. Улардан 34 нафари ёши катталар, 3 нафари касалхонага ётқизилган, 31 нафари амбулатор даволанишга юборилган.
Шунингдек, 10 нафар болага тиббий ёрдам кўрсатилган. Улардан 5 нафари касалхонага ётқизилган. 5 нафари амбулатор даволанишга юборилган.
Маълумотга кўра, кўпчилик биноларининг 2 ва 3-қаватларидан сакраши оқибатида жабрланган. Яна бошқалар эса уйдан қочиб чиқиб кетаётган вақтда жароҳат олишган.
Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Олмаотада икки марта ер силкиниши сезилди. Зилзила эпицентри Олмаота шаҳридан 264 км жануби-шарқда, Қирғизистон ҳудудида, 65 км чуқурликда жойлашган. Магнитуда 6,7, зилзила балли эса 5 дея баҳоланган. Зилзила Ўзбекистонда 4 балл билан сезилди. Аммо, мамлакатда жабрланиш каби ҳолатлар кузатилмади.
711views0replies
0

Комментарии