Поиск
RUUZ

Реклама

Москвадаги ўзбек диаспораси раҳбари Сибирь дарёсини буриш лойиҳасига қайтишни таклиф қилди

Баҳром Исмоилов Сибирь дарёси оқимининг бир қисмини Ўрта Осиё давлатларига юборишни назарда тутувчи «Сибирь – Ўрта Осиё» лойиҳасини қайта йўлга қўйишни таклиф қилди.

3705views1replies
0

«Москва шаҳрининг ўзбек миллий-маданий автономияси» ташкилотининг раҳбари Баҳром Исмоилов ўзининг YouTube-каналида «Сибирь – Ўрта Осиё» лойиҳасини қайта йўлга қўйиш таклиф қилинган видеони эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўрта Осиёда сув етишмаслиги давлат даражасида тан олинмоқда, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистонда. Россияда эса музликларнинг эриши сабабли сувнинг ҳаддан ташқари кўплиги тошқинларнинг кўпайишига олиб келмоқда.
«Маълумки, Россияда кўплаб катта дарёлар бор, Осиёда эса доимо сув муаммоси бўлган. Айнан шу сабабли Совет иттифоқида ССРИ Сув хўжалиги вазирлиги томонида Обь дарёсининг бир қисмини Қозоғистон тарафга буриб, канал қуриш таклиф қилинган эди. Кейинчалик эса эни 300 метр ва чуқурлиги 15 метр бўлган 2500 километрдан узунроқ кема юрадиган канални қуриш режалаштирилган».
«Сибирь – Ўрта Осиё» канали Россия ва Ўрта Осиёдаги қурғоқ ҳудудларни сув билан таъминлаш, кемалар ҳаракатини йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг флора ва фаунасини ўзгартириш ва энг асосийси – Орол денгизини қутқариш каби қатор имкониятларни очган эди.
Баҳром Исмоиловнинг қайд этишича, ушбу лойиҳа устида энг яхши совет, шунингдек, 160 та илмий-иқтисодий институт олимлари ишлашни бошлаган.
1986 йилда «Иртиш – Қарағанди» каналининг бир қисмини қуришнинг биринчи босқичи бажарилганидан кейин, ССРИ раҳбарияти қатор сабаблар туфайли қурилиш ишларини тўхтатган.
Москва шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари канал қурилишини қайта йўлга қўйишнинг имкони бор, деб ҳисобламоқда.
«Жаҳон тажрибаси бунинг имкони борлигини кўрсатмоқда, шунингдек, бугунги кунда бундай лойиҳани амалга ошириш жараёнини автоматизация қилиш ва соддалаштириш учун барча технологик имкониятларга эгамиз», – дея қайд этди у.
Канал лойиҳаси Россиянинг логистика имкониятларини сезиларли даражада яхшилайди, бу эса маҳсулотларни марказий Россиядан Форс кўрфази давлатларига юбориш имконини беради ва Россия иқтисодиёти мустаҳкамланади. Ўз навбатида, канал ушбу давлатлардан маҳсулотларни Россияга импорт қилиш имконини ҳам беради. Лойиҳа бутун Ўрта Осиёни қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ўсаётган аҳоли эҳтиёжлари учун сув билан таъминлайди.
«Балки, бизга ҳам Россиядан Ўзбекистонга кемада бориш имконияти насиб қилар?» – дейди Баҳром Исмоилов.
3705views1replies
0

Комментарии