• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 22 января 2024

Ўзбекистоннинг янги элчиси Эрон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Фариддин Насриев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашди.

186
0
dunyo.info

Ўзбекистоннинг янги элчиси Фариддин Насриев Эрон президенти Иброҳим Раисийга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Эрон етакчиларининг сиёсий иродаси, самарали саъй-ҳаракатлари ҳамда олий даражадаги музокаралар натижасида икки томонлама муносабатлар янада ривожлантиришга кучли суръат бағишлагани таъкидланди.

Эрон президенти Ўзбекистон элчисига масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилади ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги муносабатларни янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги раҳбари Ўзбекистоннинг Эрондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

186
0