Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Тиббиёт академиясининг қадимий биноси реконструкция қилинади

Маданий мерос агентлигининг Илмий эксперт кенгаши томонидан Тошкент тиббиёт академияси биноларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаси маъқулланди.

62views0replies
0

t.me/madaniy_meros_uz

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилган эди. Ушбу хабардан кейин Маданий мерос агентлиги бинога ҳеч қандай зарар етказилмаслигини маълум қилган эди.
Жорий йилнинг 11 январь куни Агентлик ҳузуридаги Илмий эксперт кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда "O‘zshaharsozlik LITI" давлат муассаси томонидан тақдим этилган "Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси бино ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш" лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Лойиҳага кўра, тиббиёт академиясининг қадимий биносидан 26 метр, 13 метр ва 52 метр масофада "Аккредитация-симуляция"дан ташқари 2 та ётоқхона қуриш режалаштирилган. Шунингдек, биноларнинг ташқи кўриниши ҳамда конструктив ҳолатини сақлаб қолган ҳолда, аввал черков жойлашган бинонинг юқори қисмини тиклаш режалаштирилган.
Кенгаш лойиҳа хулосасини маъқуллаб, "O‘zshaharsozlik LITI" давлат муассасига юборди.
62views0replies
0

Комментарии