Поиск
RUUZ

Происшествия

"Зармитан" олтин конидан 30 ёшли эркакнинг жасади топилди

У кон ер ости шахтасидан таркибида олтин моддаси бўлган маъданли тошларни талон-торож қилиш учун "Зармитан" олтин конга келган.

224views0replies
0

ngmk.uz

Навоий вилояти "Зармитан" олтин конига қарашли "Ёрдамчи" шахтасида мурда топилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 30 ёшли Н.О. 2023 йилнинг 25 декабрь куни "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ Жанубий кон бошқармасига қарашли "Зармитан" кони ер ости шахтасига таркибида олтин моддаси бўлган маъданли тошларни талон-торож қилиш учун келган.
2024 йилнинг 15 январь куни соат 19:00 атрофида у шахтадан арқон билан чиқаётган вақтда арқон узулиб кетиб йиқилган ва оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Ҳолат юзасидан Н.О.нинг олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ НКМК ИИБ тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
224views0replies
0

Комментарии