Бу борада Payme қаҳрамони – Аҳмад ўз тажрибаси билан ўртоқлашди: «Мен 38 ёшдаман, барча хизматлар учун онлайн тўлов усулидан фойдаланаман. Бу мени узундан-узун навбатлардан ва банк кассаларига боришга сарфланадиган вақт ва ортиқча харажатлардан сақлайди. Ушбу тўлов усули мен учун қулай, унинг ёрдамида мен уй ёки ишдан туриб, барча керак хизматларим учун тўловни амалга ошираман. Бунинг учун интернет бўлса бас», – дейди у.
Уй бекаси, якка тартибдаги тадбиркор – Шаҳноза ҳам фаолияти ва оилавий ҳаётида онлайн тўловлардан фойдаланиш тажрибаси билан бўлишди: «Мен 25 ёшдаман, тўй маросимларининг ташкилий ишлари билан шуғулланаман, шунинг учун ҳам кўп ишлашга тўғри келади. Онлайн тўловлар эса ишимни анча енгиллаштириб, уни қулай ва хавфсиз қилди. Илгари ишим билан боғлиқ барча хизмат ва харажатларни тўлаш учун ўзим билан катта миқдорда нақд пулни олиб юрардим. Йўл харажатларини эса гапирмаса ҳам бўлади. Ҳозир эса Payme иловаси орқали ишим билан боғлиқ барча харажатларни уйдан чиқмасдан тўлашим мумкин. Бунинг учун интернет тармоғига уланган бўлишим кифоя», – дейди Шаҳноза.
Яна бир омил – пулни йўқотишдан қўрқишдир. Аммо хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб, ушбу хавфни камайтириш мумкин. Ёдда тутинг, онлайн тўловни амалга ошираётганингизда, сиздан ҳеч қачон шахсий маълумотларингиз ва СМС хабарлардаги кодлар сўралмайди.
Тобора кўплаб одамлар онлайн тўлов усулини танламоқда. Payme билан биргаликда уларнинг фойдаланиш тажрибаси ҳақида билиб олинг.
Офис менежери – Санжарда ҳам шундай шубҳалар бўлган: «Мен 29 ёшдаман, бошида онлайн тўловларга ишонмаганман ва барча ишларим учун нақд пул билан тўлаганман. Бир дўстим менга онлайн тўлов усулига ўтишимни тавсия қилди. Ушбу усул менга ёқди, энди бир неча дақиқада барча тўлов ва харидларим учун тўлашим мумкин. Онлайн тўловлар орқали мен коммунал ва давлат хизматлари, ЙҲХББ жарималарини тез тўлайман, бундан ташқари, Payme иловасида яқинларимга пул ўтказаман. Энг муҳими, пулим хавфсиз жойда», – дейди Санжар.
Кўпчилик одамлар технологиялар билан боғлиқ ўзгаришлардан қўрқишади. Масалан, уч фарзанднинг онаси – Умида, ўз фикри билан бўлишди: «Мен 53 ёшдаман, шу пайтгача онлайн тўлов усулидан фойдаланишга қўрқардим, лекин фарзандларим менга Payme иловасини ўрнатиб, у билан фойдаланишни ўргатди. Энди мен барча коммунал хизматлари учун уйдан чиқмасдан тез ва хавфсиз тўлай оламан», – дейди Умида.
Payme иловасининг қулайлиги қаҳрамонларни узун навбат ва ортиқча югуришлардан халос қилди.
Ўзбекистоннинг учдан бир фуқароси аллақачон Payme мижозига айланишга улгурган. Умумий фойдаланувчиларнинг сони эса 11 миллиондан ошди. Илова ҳар куни 700 мингдан ортиқ ўтказмаларни амалга оширади.
Ҳавола орқали ўтиб, Payme иловасини ҳозироқ юклаб олинг.
Реклама ҳуқуқи асосида