Поиск
RUUZ

Назначения

Робахон Махмудова "Адолат" СДП раиси этиб сайланди

Партия раиси бўлган Баҳром Абдуҳалимов ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

155views0replies
0

t.me/adolat_uz

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг ХII Пленуми бўлиб ўтди.
Пленумда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов ўз аризасига мувофиқ Сиёсий Кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан партия Сиёсий Кенгаши раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда "Адолат" социал-демократик партияси Матбуот хизмати хабар берди.
Робахон Махмудова партия Сиёсий Кенгаши раиси лавозимига Сиёсий Кенгаш аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Кеча президент сайловида ўз номзодини қўйган Олий суд раиси биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.
155views0replies
0

Комментарии