Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +10 даражагача кўтарилади

Эртага фақат Фарғона водийси вилоятларида ёнғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

114views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шарқий ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +5...+10 даражадан, шимолда -2...- 3 даражадан юқори бўлмайди. 
Эртага фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кўпчилик ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси -5....0 даражагача пасаяди, кундузи +3...+8 даражани, шимолда кечаси -13...- 8 даражани, кундузи 0...+5 даражани ташкил этади.
Якшанба куни мамлакат ҳудудида очиқ ва қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси -5...0 даража атрофида бўлиши сақланиб туради. Кундузи +7...+10 даражагача кўтарилади. Республика шимолида кечаси -10...-5 даражагача, кундузи +2...+7 даражагача бўлади. 20-21 январда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши мумкин.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтда бугун вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +5...+7 даражадан юқори бўлмайди.
Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги 3-8 м/с атрофида бўлади. Кечаси ҳаво ҳарорати -3...-1 даражагача пасаяди, кундузи +4...+7 даража атрофида бўлади.
114views0replies
0

Комментарии