Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Хитойга боради

Ўзбекистон президенти 23-25 январь кунлари Хитой раиси таклифига биноан Пекинга ташриф буюради.

98views0replies
17

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республоикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастурига мувофиқ Пекин шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади. Кун тартибидан Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенг кўламли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, давлат раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюриб, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
98views0replies
17

Комментарии