Бугун, 18 январь куни футбол бўйича Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати "В" гуруҳи 2-турида Ўзбекистон МТЖ Ҳиндистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган баҳсда Сречко Катанец шогирдлари рақибларини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 3 очкони қўлга киритди.
Учрашувда киритилган голларга, Аббос Файзуллаев, Игор Сергеев ва Шаҳзод Нарзуллаевлар муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ гуруҳдаги сўнгги тур учрашувни 23 январь куни Австралия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 16:30 да бошланади.