• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Туризм 18 января 2024

Қашқадарёда "Шаҳрисабз" сайёҳлик марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда

Соғломлаштириш, савдо ва кўнгилочар мажмуаларни ўз ичига олган ушбу туристик марказ 240 гектар майдонда қурилади.

345
0

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Қашқадарё вилоятида "Шаҳрисабз" сайёҳлик маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинган.

Мазкур сайёҳлик маркази умумий майдони 240 гектар бўлган ер участкасида жойлаштирилади.

Ишлаб чиқилган бош режага кўра, Туризм марказида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва туристик инфратузилма объектлари, жумладан, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, соғломлаштириш, савдо ва кўнгилочар марказларни жойлаштириш кўзда тутилган.

Хусусан, 2024-2025 йилларда дам олувчилар учун замонавий шароитлар яратиш мақсадида сайёҳлик марказида учта замонавий меҳмонхона мажмуаси, овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳамда савдо-кўнгилочар марказлари, очиқ автотураргоҳ ва телеферик барпо этилади.

345
0