Эндиликда 2024 йилдан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида уларга шикаст етказмаган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетлари ўрнатилади ва улар тўғрисида Брайль алифбосидаги маълумотлар жойлаштирилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Бундан ташқари, темир йўл ва жамоат транспортларида ҳамда барча аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун шароитлар, махсус кўтарилиш пандуслари ва қулай зина тутқичлари ўрнатилади ҳамда кема аравачалари (ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус аравача) қўйилади.
2027 йил 1 январга қадар:
— Республика бўйлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 1000 нафар шахсга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 минг сўмдан ошмаган қисми;
— эшитиш қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдогидлар тайёрлаш курслари харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелгача:
— юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга 2 млн сўм;
— юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 млн сўм
Дастурда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
2024 йил 1 мартдан ногиронлиги бўлган шахслар учун Uzbekistan.travel ягона миллий туристик ахборот порталидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
республиканинг ҳар бир ҳудудида ногиронлиги бўлган болалар учун миллий ҳунармандчилик терапияси фаолиятини ташкил этиш;
авиа, темир йўл ҳамда автобус билетларини харид қилиш бўйича онлайн платформаларда эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун тактил ҳамда овозли функцияли дисплейларни жорий қилиш.