Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда Gentra уриб юборган пиёда вафот этди — видео

78 ёшли отахон йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган бўлган.

204views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир отахонни катта тезликда автомобиль уриб юборганлиги мазмунидаги хабарлар тарқалган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 январь куни соат 10:00 атрофида Андижон шаҳри Ўзбекистон кўчасида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи хусусий корхонага тегишли Gentra автомобилни бошқариб кетаётган бўлган.
Натижада йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 1946 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бир кундан сўнг вафот этган. 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
204views0replies
0

Комментарии