Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги хонадонларнинг бирида 3 яшар бола ва унинг ота-онаси вафот этди

Оиланинг 12 ва ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган қолган икки нафар аъзоси РШТЁИМнинг Токсикология жонлантириш бўлимига ётқизилган.

930views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 16 январь куни тахминан соат 17:00 атрофида Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО ФМБ НҚга келиб тушган хабарга кўра, Учтепа тумани, 1-Тонг кўчаси 25-уйда яшовчи фуқаролар М.Н., С.С., З.А., М.С. ҳамда Ф.С. хушсиз ҳолда ўз яшаш хонадонида топилганлиги ҳолати юзасидан хабар келиб тушган.
Воқеа жойи ва мурда тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган вақтда фуқаролар 1987 йилда туғилган М.Н. ва 2020 йилда туғилган С.С. вафот этганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар берди.
Шунингдек, РШТЁИМнинг токсикология бўлимига оғир аҳволда олиб борилган 1984 йилда туғилган фуқаро З.А. ҳам кўрсатилган тез-тиббий ёрдамга қарамасдан 2023 йил 17 январь куни вафот этган.
Бундан ташқари фуқаролар 2011 йилда туғилган М.С., 2023 йилда туғилган Ф.С. ҳушсиз ҳолатда топилиб, РШТЁИМнинг Токсикология жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.
Ҳодиса жойидан турли хил гиёҳ ва дори воситалари, хонадонда истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг барчаси ашёвий далил сифатида олинган.
Жорий йил 16 январь куни Учтепа туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми “а” банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
930views0replies
0

Комментарии